Бразилиялик вингер Рафинья Диас қишки трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, "Лидс"нинг собиқ футболчиси Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин. Жанубий америкалик ярим ҳимоячига Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

26 ёшли футболчи ўтган ёздан бери Каталонияда ўйнамоқда. Рафиньянинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Бразилия терма жамоаси аъзоси ўнта ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!