АПЛнинг олти ўйинчисини Африкада чемпион бўлди
Англия Премьер-лигаси клубларида тўп сураётган олти нафар футболчи Сенегал терма жамоаси сафида Африка Миллатлар Кубоги ғолиби бўлди.
Финалда сенегалликлар Марокашни (мусобақа мезбони) 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Қўшимча бўлимларда ҳал қилувчи голни Папа Гейе урди, голли узатмани эса “Эвертон” ярим ҳимоячиси Идрисса Гейе амалга оширди.
Ғолиблар орасида Англия чемпионатининг яна қуйидаги ўйинчилари бор:
- Малик Диуф (“Вест Хэм”)
- Хабиб Диарра (“Сандерленд”)
- Пап Матар Сарр (“Тоттенхэм”)
- Илиман Ндиайе (“Эвертон”)
- Исмаила Сарр (“Кристал Пэлас”)
Шунингдек, “Челси”га тегишли бўлган, аммо айни пайтда бошқа лигаларда ижарада ўйнаётган Мамаду Сарр ва Николас Жексон ҳам ғолиблар сафига киради.
Барча олти нафар футболчи 23-турга қадар клубларига қайтиши кутилмоқда. Турнирнинг энг яхши футболчиси деб “Ливерпуль”нинг собиқ ҳужумчиси Садио Мане эътироф этилди.



Фикрлар