
АПЛнинг топ 6 клуби бир ҳужумчини талашмоқда
"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Вест Хэм", "Челси" ва "Ливерпул" қаторига қўшилиб, "Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.
"The i Paper" нашрининг хабарига кўра, ушбу олти клуб аллақачон футболчининг вакиллари билан боғланган ва у учун "Барселона", "Атлетико Мадрид", "Интер" ҳамда "Ювентус" билан рақобат қилишига тўғри келади.
Канада терма жамоаси форварди ушбу мавсумда ҳам ўзининг самарали ўйинларини давом эттирмоқда. У Лига 1нинг тўпурарлар рўйхатида 14 гол билан учинчи ўринда бормоқда, шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳам 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Дэвид "Лилль"да беш йилдан буён тўп сурган бўлса-да, клуб билан шартномасини узайтирмасликни ўйламоқда. Манбаларга кўра, у Францияда ўзини етарлича синаб кўрди ва фаолиятини янги босқичга олиб чиқмоқчи. Шу боис, келаётган ёзда эркин агент сифатида янги жамоага ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар