Ақлбовар қилмас рекорд: Роналду бу ишни уддалаган дунёдаги ягона футболчи!
Криштиану Роналду жаҳон футболи тарихига ўз номини ёздиришда давом этмоқда. 39 ёшли тўпурар деярли ҳар бир учрашувда статистикасини янгилаб, турли рекордлар ўрнатиши одатий ҳолга айланиб қолди.
УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Португалия терма жамоаси Польша майдонида ўтказилган баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Меҳмонларнинг ғалабасини таъминлаган тўпларни Бернарду Сильва ва Криштиану Роналду киритди. Польшалик футболчи Бендарек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Бу ўйин Роналдуга яна бир рекордни тақдим этди. Криштиану терма жамоа сафида расмий учрашувларда 100-ғалабани нишонлаган жаҳон футболидаги биринчи ва ягона ўйинчига айланди.
Бундан ташқари, у ўртоқлик учрашувларини қўшиб-ҳисоблаганда терма жамоадаги ғалабалри сонини 131 тага етказиб, Испания терма жамоасининг собиқ сардори Серхио Рамос билан тенглашиб олди.
Энди Роналдунинг Португалия терма жамоаси сафидаги ҳар бир ғалабаси янги рекорд натида сифатида қайд этилаверади.
Фикрлар