Ақлинг бўлса, “Реал” юлдузини жамоага олма!

  • 29 ноябрь, 2024, 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Даррен Бент “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ва клуб раҳбариятини “Реал” ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни трансфер қилиш фикридан қайтаришга уринмоқда.

Бир неча манбалар “канонирлар” туркиялик футболчини мавсумнинг иккинчи ярми учун “Реал”дан ижарага олмоқчи бўлаётгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.

Бент эса, Арда Гюлер маҳорат борасида “Арсенал” таркибидаги ўйинчилардан устунлик жойи йўқлигини таъкидлаяпти.

- Гюлер “Арсенал”га тўғри келмайди. У жуда яхши ўйинчи, мен уни Европа чемпионатида кузатдим, жуда иқтидорли. Лекин бир захира ўриндиғини бошқасига алиштиришдан не наф?

Арда “Реал”да мунтазам ўйнаш имконига эга бўлмаяпти. Агар “Арсенал”га ўтса, рақобатда яна ортда қолиб кетиши тайин. Бу трансферни тасаввур қила олмади. У яхши ўйинчи, лекин “Арсенал” унинг жамоаси эмас, - деди Даррен Бент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!