АҚШ бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Уммон биз учун яхши рақиб бўлиб беради"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ва 12 сентябрда АҚШ ҳамда Мексика терма жамоалари билан ўйин ўтказади. Ўртоқлик мақомида ўтадиган баҳс олдидан АҚШ термаси бош мураббийи Грегг Берхалтер ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз келгуси уч йил давомида турли рақиблар билан куч синашиш бўйича ўйинлар ўтказяпмиз. Бу борада бизда алоҳида дастур мавжуд. 

Ўзбекистон ва Уммон биз билан илк бор тўқнаш келади. Уларнинг иккиси ҳам Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Ўйлашимча, улар АҚШ учун яхши рақиб бўлиб беради. Бу ўйинларни интизорлик билан кутмоқдамиз ва мухлисларимизга кутилган натижа тақдим этишни истаймиз!", -деди мутахассис.

Қуйида эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги тақвими билан танишишингиз мумкин. Қўшимчасига, Олимпия терма жамоамизнинг ўйинлари санаси ҳам суратда акс эттирилган. 

aqsh

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!