АҚШ Ўзбекистонга келадиган терма жамоа таркибини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Шахмат бўйича АҚШ терма жамоаси расман ўз таркибини эълон қилди. 2026 йилда Самарқанд (Ўзбекистон) шаҳрида ўтадиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида айнан шу шахматчилар мамлакат шарафини ҳимоя қилади, дея хабар бермоқда ФИДЕ матбуот хизмати.

Очиқ турнирда АҚШ шарафини Фабиано Каруана, Уэсли Со, Ханс Ниманн, Левон Аронян ва Авондер Лян ҳимоя қилади. Жамоага сардор сифатида Жон Дональдсон раҳбарлик қилади, бош мураббий вазифасини эса Григорий Опарин бажаради.

Аёллар мусобақасида эса АҚШ терма жамоаси таркибига Карисса Йип, Элис Ли, Ирина Круш, Роуз Этвелл ва Тейтв Абрахамян киритилган. Бу жамоа сардори Меликсет Хачиян, мураббий сифатида Лием Ле иш олиб боради.

47-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил 16–29 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилади. Ушбу мусобақа жаҳон шахмат тақвимининг энг йирик ва нуфузли тадбирларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!