Ар-Риёдни "ёндирган" турнир ўз ниҳоясига етди

  • 20 октябрь, 14:11
  • 0
  • MMA

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида "PFL Battle of the Giants" турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий тўқнашувида Фрэнсис Нганну ва Ренан Феррейра PFL камари учун кураш олиб борди ва якунда камерунлик жангчи ғалабани қўлга киритди.

Қуйида ушбу мусобақада қайд этилган барча натижалар билан танишишингиз мумкин:


Асосий кард:

Фрэнсис Нганну Ренан Феррейрани 1-раунддаёқ нокаутга учратди;

 Крис Сайборг Ларисса Пачекони ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгди (49-46, 49-46, 49-46);

 Жонни Эблен очколар бўйича Фабиан Эдвардсдан устун келди (48-47, 48-47, 48-47);

 Зафар Мохсен ҳакамларнинг якдил қарори билан Ҳусейн Кадимагомаев устидан ғалаба қозонди(30-27, 30-27, 30-27);

 Пол Хьюз очколар бўйича Эй Жей Маккини енгди (29-28, 29-28, 28-29).


Прелим:

Рауфон Стотс 3-раундда  Маркос Бренони мағлуб этди;

 Маккашарип Зайнуков ҳакамларнинг якдил қарори билан Дедрек Сандерсдан устун келди (30-26, 30-26, 30-26);

 Ибрагим Ибрагимов очколар эвазига Начо Кампос устидан ғалаба қозонди (30-27, 30-27, 30-27);

 Таха Бендауд 2-раундда Тариқ Исмаилни сабмишшин орқали енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!