"Арал", ОКМК ва "Хоразм" стадионларида интеграциялашган кабеллаштириш дастури амалга оширилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аввалроқ, “Нефтчи” футбол клуби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сонли қарори асосида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида интеграциялашган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Ҳозирда футбол клублари мазкур қарор ижросини таъминлаш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Жумладан, “Арал”, ОКМК ва “Хоразм” жамоалари ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионларда кабеллаштириш ишларини олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, май ойининг иккинчи ярмига қадар ушбу стадионлар халқаро талабларга мос ҳолатга келтирилади. Бу эса учрашувларни юқори сифатда, турли ракурслардан тасвирга олиш, шунингдек VAR тизимининг марказлашган тарзда ишлашини таъминлаш имконини беради.

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!