Арбелоа “Реал”да қолиши мумкин
“Реал Мадрид” бош мураббийи Альваро Арбелоа клубда бошқа лавозимда қолиши мумкин. Бу ҳақда The Objective нашри хабар берди
Маълум қилинишича, агар жамоани Жозе Моуриньo бошқарса, Арбелоа унинг ёрдамчисига айланиши кутилмоқда. Испаниялик мутахассис клубда қолиш учун иккинчи планда ишлашга ҳам тайёр.
Қайд этилишича, Арбелоа ва Моуриньo ўртасида яхши муносабатлар мавжуд. Улар 2010–2013 йилларда бирга ишлаган.
Маълумот учун, айни пайтда "қаймоқранглилар" Ла Лига турнир жадвалида 74 очко билан 2-ўринда ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Барселона"дан 11 очко кам жамғарган.

Фикрлар