Арбелоа: "Винисиус жамоани етаклаб кетмоқда"
Альваро Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйиндан (3:2) сўнг Винисиус Жуниорнинг ўйинига юқори баҳо берди.
Бразилиялик вингер иккинчи бўлимда дубль қайд этиб, 72-дақиқада ғалаба голини киритди.
"Винисиус яна бир ажойиб ўйин ўтказди. У ўзининг иқтидори, жасорати, характери ва қўрқмаслигини яна бир бор намойиш қилди. Хато қилса ҳам, яна уриниб кўришни билади.
У жуда қийин паллада ғалабани олиб келган ажойиб гол урди.
Бундай футболчига эга эканимиз — катта омад. Унинг меҳнатсеварлиги, иқтидори ва жамоани ортидан эргаштира олиш қобилияти жуда юқори.
У карьерасининг энг яхши палласидами — билмайман, аммо шу даражага жуда яқин", — деди Арбелоа.
Фикрлар