Арбелоанинг “Реал”даги энг катта хатоси ошкор бўлди
Мадриднинг “Реал” жамоасидаги айрим футболчилар бош мураббий Альваро Арбелоанинг ёндашувидан норози, чунки уларнинг фикрича, у жамоадаги юлдуз футболчиларни ҳаддан ташқари мақтайди ва академия тарбияланувчилари ҳамда испан ўйинчиларга камроқ эътибор қаратади.
Бу ҳақда El Mundo нашри хабар берди.
Манбага кўра, бундай футболчилар қаторига Дани Карвахаль, Рауль Асенсио, Дани Себальос, Дин Хёйсен, Альваро Каррерас, Фран Гарсия ва Гонсало Гарсия Торрес киради.
Улардан айримлари илгари жамоа кийиниш хонасида муҳим роль ўйнаган, аммо охирги икки йилда Начо Фернандес, Хоселу ва Лукас Васкес кетганидан кейин бу ўйинчиларнинг ҳам аҳамияти камайган.
Футболчилар таъкидлашича, Арбелоа “Реал”нинг легионер юлдузларига ижобий муносабатда бўлиб келади, Рауль Асенсио масаласида эса ортиқча қатъият кўрсатган ва испан футболчисини бир неча кунга таркибдан четлатган.
Шунингдек, мураббий билан Себальос ўртасида ҳам низо юзага келган. Таъкидланишича, Арбелоа Каррерасни “ёмон хулқи” сабаб бир неча бор асосий таркибдан чиқариб ташлаган.

Фикрлар