“Argentina Open – 2018” дастлабки финалчининг номи аниқ бўлди

Словакиялик теннисчи Альяж Бедене “Argentina Open – 2018” турнирининг ярим финалида мезбон Федерико  Дельбонисга қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган ўйинда  Альяж рақибини 6:4, 2:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа финал йўлланмасини қўлга киритган Бедене финалда австриялик Доминик Тим ва франциялик Гаэль Монфис учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)