Аргентина терма жамоаси аъзоси: Месси учун...

Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг “Лион” клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022даги ғалаба ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Лео Аргентина термаси билан жаҳон чемпионати финалига чиққан паллада мен терма жамоада ўйнамаганман, лекин ғалаба қозона олмадим (Месси Аргентина терма жамоаси таркибида 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган ва Германия терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган). Аргентинада бундан норози бўлганлар бор эди, чунки вазият ёмонлашганди. Мен унинг учун ва бутун Аргентина учун Қатардаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни жуда хоҳлардим. Кўп финаллардан ўтиб, шундай катта турнирда ғалаба қозониш унга катта енгиллик олиб келди”, - деди Тальяфико.

Эслатиб ўтамиз, Тальяфико ЖЧ-2022да жами олтита ўйинда қатнашган. У майдонда 373 дақиқа ҳаракат қилган. Тальяфико терма жамоадаги дебютини 2017 йилда ўтказган. Ўтган давр мобайнида у терма жамоа сафида барча турнирларда 55 та учрашувда қатнашиб, битта гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!