Аргентина терма жамоаси жиддий йўқотишга учради

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Боливияга қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

“Ювентус” футболчиси Эквадорга қарши кечган ўйинни ҳам йўтал сабаб ўтказиб юборган эди.

Боливия – Аргентина учрашуви 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!