Аргентина терма жамоасининг яна бир етакчиси сафдан чиқди

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳат олди, дея хабар берди "Sky Sport" нашри журналисти Анжело Манжантен.

Аргентиналик футболчига сон мушаклари жароҳати ташхиси қўйилган. Шу сабаб 30 ёшли юлдуз Италия чемпионати доирасидаги “Сассуоло”га қарши ўйинда “бўрилар”га ёрдам бера олмайди. Бундан ташқари, Пауло Аргентина терма жамоасининг Коста-Рика ва Сальвадорга қарши учрашувларда ҳам ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум Италия А Сериясида 20 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!