Аргентинага қарши ўйиннинг сўнгги сониясида қулай вазиятдан фойдалана олмаган футболчи тарихга кирди

Австралия терма жамоаси жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, мундиал билан хайрлашди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Гаранг Куол Метью Лекки ўрнига майдонга тушди. Шу тариқа, Гаранг жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичида майдонга тушган Пеледан кейинги энг ёш футболчига айланди.

У 18 ёшу 79 кунлигида бу натижага эришди. Пеле 1958 йил 17 ёшу 249 кунлигида плей-оффда ўйнаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!