Арман Маханов иштирокидаги финал муддатдан аввал якунланди
Ahmadbek Eshmatov
Ҳозиргина БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.
Ҳозиргина БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
Мусобақанинг сўнгги финал жанги, +92 кг да вакилимиз Арман Маханов россиялик Давид Суровга қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, ушбу баҳсда боксчимиз бир неча бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди ва 2-раундга келиб, мураббийлар оқ сочиқ ташлашга мажбур бўлди.
Шу тариқа, Маханов ҳам мазкур дунё биринчилигида кумуш медал соҳибига айланди.
Изоҳлар (0)