Арман Царукян билан жанг қилишим мумкин эди, бироқ якунда музокаралар муваффақиятсиз тугади
Бразилиялик UFC жангчиси Диего Лопес ММА юлдузи Арман Царукян билан музокаралар муваффақиятсиз тугаганини хабар қилди.
"Ҳозир биз навбатдаги рақиб бўйича музокараларни давом эттиряпмиз. Умид қиламан, тез орадада якуний келишувга эришамиз. Рақибим ҳақида эса ҳозирча айта олмайман. Аммо биз ноябрь ойида енгил вазнда беллашишимиз мумкин. Қолаверса, бу вазнга мослашиш учун менда ҳам етарли вақт бўлади. Аввалроқ, Арман Царукян билан жанг қилишим мумкин эди, бироқ музокаралар жиддийроқ олиб борилмагани боис бу келишув муваффақиятсизликка учради", - деди Лопес "AG Fight" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Царукян 19 сентябрь куни "UFC 331" турнирида Маурисио Руффига қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар