Арне Слотга янги иш топилди
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот дебют мавсумидаёқ Англия Премьер-лигаси ғолиблигига эришиб, катта шов-шув кўтарган эди.
Бироқ бу мавсум нилерландиялик мутахассис чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмади. Жамоанинг ўйинида ҳам натижаларида ҳам пасайиш кузатилди.
“Ливерпуль” бош мураббийни алмаштириши ҳақидаги маълумотлар анчадан бери бор. Мерсисайдликлар Арне Слот билан хайрлашиши мумкин.
Слот ишсиз қолмайди. Унга ҳозирнинг ўзидан таклиф бор.
Indykaila News нашри хабар беришича, Арне Слотни “Аякс” мураббий сифатида кўришни истамоқда. Амстердам клуби нидерландиялик мутахассис билан расман алоқага чиққан.
- Манбаларнинг таъкидлашича, дастлабки музокаралар жуда ижобий ва юқори даражада ўтган, - дейилади хабарда.
Арне Слот ўз ватанидa бир нечта клубларда, жумладан “АЗ Алкмаар” ва “Фейеноорд”да муваффақиятли фаолият юритган.
Фикрлар