Арнольд ҳали ҳам "Реал"нинг радарида

"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ҳамон "Реал Мадрид"нинг радарида. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

25 ёшли футболчи "қироллик клуби"нинг трансфер бозоридаги устувор мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. "Қаймоқранглилар" вакиллари аллақачон мерсисайдликлар раҳбарияти билан Трент бўйича потенциал шартнома борасида боғланишган. Эҳтимолий трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Англиялик фулбекнинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартирмоқчи ва шунинг учун "Ливерпуль" билан янги шартнома тузишдан бош тортди. Ҳимоячининг амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, Арнольд жорий мавсум АПЛда 25 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!