“Арсанал”: Сенга сюрприз бор!
Англиянинг амалдаги чемпиони «Арсенал» ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Деклан Райсга янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Ҳозир Райсда 2023 йил июль ойида «Вест Хэм»дан 105 миллион фунт эвазига «Арсенал»га ўтганида имзолаган беш йиллик шартнома ҳали ҳам амал қилмоқда.
Райс шу вақт давомида «Арсенал»нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб келди. У «канонирлар» билан Премьер-лига чемпионлиги ва Англиянинг икки Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, Деклан Микель Артета жамоаси билан ўтган мавсумда Лига кубоги ва Чемпионлар лигаси финалларигача етиб борди.
Talksport нашри маълумотига кўра, Райс ва «Арсенал» аллақачон музокараларни бошлаган ва ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни узайтиришга тайёрлигини билдирган.
Райснинг янги шартномаси камида 2031 йил ёзигача мўлжалланади. Бу шартнома 27 ёшли англиялик футболчига маоши бўйича ҳозир «Арсенал»нинг энг юқори маош олувчи футболчиси бўлган вингер Букайо Сака билан бир қаторга чиқиш имконини беради.

Фикрлар