Арсен Венгер "Евро-2020"да қайси терма жамоа фаворит эканини айтди

Кўп йиллар давомида "Арсенал" клубини бошқарган франциялик мутахассис Арсен Венгер яқинлашиб келаётган Европа чемпионати ҳақида гапирди. У мусобақанинг асосий фаворити кимлигини айтди.

“Мен Франция терма жамоасини мутлақ фаворит, деб биламан. Дешамда ёш ва истиқболли жамоа мавжуд. Ушбу футболчилар ҳали энг юқори чўққисига чиқмаган. Майдонга Мбаппе, Коман, Гризманн, Бензема ва бошқа кўплаб юлдузлар чиқади. Мен уларни мусобақанинг асосий фаворитлари, деб ҳисоблайман”, - деди Венгер.

Франция терма жамоаси “Евро-2020”нинг “F” гуруҳида Германия, Португалия ва Венгрия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Французлар кеча чемпионатга тайёргарлик доирасида Уэльсга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!