Арсен Венгер "ЖЧ-2026" фаворитини айтди
Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогар деб кимни ҳисоблашини айтди.
Унинг фикрича, мусобақада биринчи ўринни қўлга киритишга энг яқин жамоа — Франция терма жамоаси. Шу билан бирга, Венгер учун энг катта савол Испания терма жамоаси билан боғлиқ.
«Агар ҳозир Францияни мағлуб эта оладиган жамоа бўлса, мен Испанияни айтар эдим. Чунки уларнинг техник маҳорати Францияникидан юқори», — дея Венгернинг сўзларини келтиради Mirror нашри.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар плей-оффнинг ярим финалида тўқнаш келиши мумкин. Франция терма жамоаси 1/4 финалда Марокашга қарши майдонга тушади, Испания эса Бельгия терма жамоасига қарши ўйнайди.

Фикрлар