“Арсенал” 90 миллионга футболчи олади
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер анчадан бери Европанинг гранд клублари эътиборини ўзига қаратиб келмоқда.
Хусусан, Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган Лондоннинг “Арсенал” клуби трансфер мақсадлари рўйхатига Гюлерни ҳам киритди. Англия гранди раҳбарияти вакиллари орасида 21 ёшли футболчининг иқтидорини юқори баҳолаётган мутасаддилар кўп.
Transfer News Live ва El Nacional каби нуфузди манбаларнинг хабар беришича, “тўпчилар” Арда Гюлерни олиш учун мадридликларни 90 миллион евролик таклиф билан “синаб кўриши” мумкин.
“Канонирлар” бош мураббийм Микель Артета Арда Гюлерни ўзининг лойиҳасига жуда мос тушади, деб ҳисобламоқда.
Transfermarkt портали Арда Гюлернинг қийматини ҳам 90 миллион евро деб баҳолаган. Жорий мавсумда футболчи “Реал” сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда олтита гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар