"Арсенал" "Барселона" ҳимоячиси учун 75 миллион тўлашга тайёр

BEPUL PROPAN

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Тўпчилар" раҳбарияти Кундени сотиб олиш учун 75 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр. Франциялик футболчининг ўзи томонлар келишувга эриша олса, жамоани алмаштиришга қарши эмас.

Жюлнинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Бу мавсумда 26 ёшли ҳимоячи 49 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!