"Арсенал" "Барселона" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

  • 28 Jun 17:18
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Клуб битта ҳимоячи билан шартнома имзолашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ва вариантлар орасида "Барселона" аъзоси Жюль Кунде ҳам бор. 

Жерар Ромеро хабар беришича, "канонирлар" Кунде учун курашга қўшилди, лекин ҳали таклиф билан чиққани йўқ. Каталония клуби эса футболчини фақат катта пул эвазига сотиши мумкин. Шунингдек, жамоа Рональд Араухонинг эҳтимолий трансферини ҳам инобатга олади. 

Эслатиб ўтамиз, Кунде 2022 йили "Севилья"дан 50 миллион евр эвазига сотиб олинган. У якунига етган мавсум "Барса" таркибида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голда иштиро этди. 

Comments

You must be logged in to commet!