“Арсенал” бешта тўпурарни нишонга олди
“Арсенал” ёзда ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган.
The Guardian нашри “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета беш нафар тўпурарни нишонга олгани ҳақида маълумот тарқатди.
Биринчи навбатда, испаниялик мураббий талаби билан клуб мутасаддилари Александр Исаак (“Ньюкасл”), Душан Влахович (“Ювентус”) ҳамда Майкл Олисе (“Кристал Пэлас”) каби ҳужумчиларни олишга ҳаракат қилиши керак.
Шунингдек, рўйхатга “Наполи”дан кетишни режалаштираётган Виктор Исимхен ва Португалияда чемпионатида порлай бошлаган “Спортинг” форварди Виктор Дьёкереш ҳам бор.
Фикрлар