"Арсенал" франциялик вингер билан шартномани бекор қилмоқчи

"Арсенал" ушбу ёзда таркибни кучайтириш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Клуб бир қанча катта трансферларни амалга оширди. Шундай экан, айрим футболчилар жамоани тарк этиши кутилмоқда. Улар орасида Николас Пепе ҳам бор. 

"Foot Mercato" нашри хабар беришича, раҳбарият франциялик вингер билан шартномани бекор қилишга ҳам тайёр. Сабаби, унга яхши таклиф келиб тушмаяпти. Саудия Арабистонидан қизиқишлар бор, лекин ҳали музокаралар ўтказилмаяти. 

Маълумот учун, Пепе 2019 йилда 80 миллион евро эвазига "Лилль"дан "Арсенал"га ўтганди.  У ўтган мавсумни "Ницца"да ижарада ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!