“Арсенал” футболчиси “Валенсия”га ўтади
Ads

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Габриэл Паулиста фаолиятини Испаниянинг “Валенсия” жамоасида давом эттиради, дея хабар бермоқда “Аs” нашри.

Испан клуби Паулистани Эсекиэл Гарайнинг ўрнига таклиф этмоқчи. Хабарда айтилишича, трансфер суммаси 10 млн еврони ташкил этади ва яқин кунларда эълон қилинади.

Маълумот учун, Габриел Паулиста ўтган мавсум АПЛда 19 та баҳсда майдонга тушган эди.