"Арсенал" футболчиси ёзда А Серияга йўл олиши мумкин
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезус ёзда жамоани тарк этиб, А Серияга йўл олиши кутилмоқда.
"Туттоспорт" нашри хабар беришича, бразилиялик форварднинг хизматларига "Милан" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. "Россонерилар" Жезусни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилганни айтилмоқда.
28 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи мавсумнинг бошини жароҳат сабаб ўтказиб юбориб яқинда сафга қайтишга эришди. Жезус сафга қайтганидан сўнг 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар