“Арсенал” футболчисини немислар сотиб олди
Бундеслиганинг “Гамбург” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан ярим ҳимоячи Фабиу Виейранинг трансферини тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда Германия клуби матбуот хизмати хабар берди.
26 ёшли португалиялик футболчи ўтган мавсумни “Гамбург”да ижара асосида ўтказган эди. Қайд этилишича, футболчи Бундеслига клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
2025/2026 йилги мавсумда Виейра Германия жамоаси сафида барча мусобақаларда 31 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
“Арсенал” ва “Гамбург”дан ташқари, ярим ҳимоячи аввал Португалия чемпионатида “Порту” сафида ҳам тўп сурган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар