"Арсенал"га "Реал" қадрламаган форвард керак
Лондоннинг «Фулхэм» жамоаси ҳужумчиси Гонсало Гарсияга Англия премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда 442 нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига «Арсенал» ва «Астон Вилла» жамоалари даъвогар сифатида қарамоқда. Шу билан бирга, «Фулхэм» қишки трансфер ойнасида форвардни сотиш эҳтимолини мутлақо инкор этмоқда. Клуб раҳбарияти Гарсияни узоқ муддатли лойиҳа доирасида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, келгусида мадридлик «Реал» ўз тарбияланувчисини қайта олиб келиш имкониятига эга, чунки клуб шартномада қайтариб сотиб олиш бандини сақлаб қолган. Шунингдек, агар «Фулхэм» Гарсияни бошқа жамоага сотса, «Реал» трансфер суммасининг 30 фоизини олади.
Гарсия ўтган ёзда «Реал» таркибидан «Фулхэм»га ўтган ва 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. У Лондон клуби сафида ҳозиргача етти ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол урди.

Фикрлар