"Арсенал" ҳимоячиси Ла Лигага йўл олиши мумкин
"Арсенал" вакили Киран Тирни ушбу ёзда клубни тарк этиши мумкин. Унга АПЛнинг бир қатор ўртамеёна клубларидан қизиқишлар бор эди. Аммо ҳали музокаралар бошланмаган.
"Relevo" нашри хабар беришича, "Реал Сосьедад" ҳимоячини бир мавсумга ижарага олмоқчи. Аммо "канонирлар" бу таклифни рад қилиши мумкин. Агарда томонлар келишувга эришса, Тирни Ла Лигага йўл олади.
Артета Киранни қолишини истайди, лекин футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.
Фикрлар