"Арсенал" ҳимоячиси учун 90 миллион евро тўлаймиз!
«ПСЖ» ҳимоячиси Вильям Салиба яқин вақт ичида айнан шу жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, парижликлар футболчининг трансфери учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Салибани жамоа учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
Шу билан бирга, «Арсенал» француз ҳимоячисини қўйиб юбориш ниятида эмас. «Канонирлар» устози Микель Артета Салибани ўз жамоасининг энг муҳим футболчиларидан бири, деб ҳисоблайди.

Фикрлар