"Арсенал" ҳимоячисини уч клуб олиб кетмоқчи
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Кристиан Москера атрофида трансфер қизиқишлари кучаймоқда.
CaughtOffside нашри хабарига кўра, Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси 22 ёшли испаниялик футболчи бўйича расмий таклиф тайёрламоқда. Москеранинг бозор қиймати тахминан 35–41 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Манбага кўра, яқин кунлар ичида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва «Ан-Наср» клублари ҳам ҳимоячи учун таклиф йўллашни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Москерани жамоа учун муҳим футболчи сифатида кўради ва уни сақлаб қолиш тарафдори экани таъкидланмоқда. Футболчининг кетиши эҳтимолига яна бир омил тўсиқ бўлмоқда: Салибанинг оғир жароҳати туфайли у бир неча ой майдонга туша олмайди. Бу эса ҳимоя чизиғидаги рақобат ва чуқурликни сақлаш масаласини янада долзарб қилади.
Жорий мавсумда Кристиан Москера Англия премьер-лигасидаги икки ўйинда ва Англия Суперкубоги баҳсида майдонга тушди. У ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган.

Фикрлар