"Арсенал" жамоанинг асосий фигураси билан янги шартнома имзолайди

  • 21 сентября, 2022, 13:45
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" ҳимоячи Вильям Салиба билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда журналист Руди Галетти твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, янги битим 2027 йилнинг ёзигача амал қилади ва томонлар музокараларни муваффақиятли якунлашга яқин турибди. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета 21 ёшли футболчини жамоанинг асосий фигураси деб ҳисоблайди.

"Арсенал"нинг Салиба билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. У жорий мавсумда АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 голли узатмани ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию