"Арсенал" мавсумни чиройли ғалаба билан бошлади, Виллиандан 3 та ассист

Англия Премьер-лигаси 2020/2021 йилги мавсумининг илк турида "Арсенал" "Фулхэм" майдонида меҳмон бўлди. Ушбу учрашувда "тўпчилар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, ҳар учала голга лондонликларнинг ёзги трансферлар ойнаси пайтида таркибга жалб қилган футболчиси Виллиан пас берди. Шунингдек, "Лилль"дан харид қилинган ҳимоячи Габриэль Магаллайнс ҳам дебют учрашувида гол киритишга муваффақ бўлди.

  • 90'

    Баҳс якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    "Фулхэм" футболчиси олис масофадан тушунарсиз зарба берди. Унинг зарбасига куч ва аниқлик етишмади. 

  • 86'

    Льяказетт ўрнига Нкетиа майдонга тушди.

  • 84'

    Себальоснинг чиройли ҳаракатлари жамоасига яхши имкониятларни тақдим этмоқда.

  • 82'

    "Арсенал" қисқа паслар билан ўйнамоқда.

  • 79'

    Жаканинг ўрнини Себальос эгаллади.

  • 78'

    Обамеянгнинг дарвозабондан ҳам ўтиб берган зарбасини ҳимоячилар чизиқ устидан қайтаришга эришди.

  • 76'

    Виллиан ўз ўрнини Николья Пепега бўшатиб берди.

  • 75'

    Рид Онома ўрнига майдонга тушди.

  • 74'

    Жакага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 71'

    Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Аммо "Арсенал" икки маротаба хавфли зарбасининг ва Робертнинг ажойиб сейвини кўришга муваффақ бўлдик.

  • 70'

    Льяказеттнинг ҳужумда қоида бузгани сабаб ўйин тўхтатилди. Ҳужум қилиш навбати "Фулхэм"да.

  • 67'

    Митровичнинг узоқ масофадан тепган тўпини Лено осонликча ушлаб олди.

  • 67'

    "Фулхэм" футболчиларининг жарима майдони марказига узатаётган тўпларига зарба йўллайдиган футболчи топилмаяпти.

  • 64'

    Виллианнинг яна бир узатмасини ҳимоячилар қайтаришни уддалади.

  • 63'

    Камара ўрнига Митрович ва Кебано ўрнига Замбо-Ангисса майдонга тушди.

  • 61'

    Керни сариқ карточка ишлаб олди. Виллиан жабрланувчи ролида.

  • 57'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обамеянг Виллианнинг пасини голга айлантирди. Олис юқори бурчак ажойиб тарзда ишғол қилинди.

  • 55'

    Бельерин сариқ карточка ишлаб олди.

  • 52'

    Гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйган "Арсенал" анча хотиржам тўпни назорат қилмоқда.

  • 49'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Габриэль дебют учрашувидаёқ ҳисобни очди. Бурчакдан Виллиан узатган тўпни ҳимоячи дарвозага жойлаб қўйди.

  • 47'

    Обамеянгнинг узатмаси ўтмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Ҳимояга ёрдамга келган Обамеянг тўпни узоқлаштирди.

  • 45+'

    Тайм сўнгида "Фулхэм"да яхши стандарт.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Габриэль қанотдан узатилган тўпни боши билан жарима майдончасидан узоқлаштирди.

  • 40'

    Мейтленд-Найлзнинг қанотдан узатган тўпига Льяказетт зарба бера олмади.

  • 39'

    Обамеянг сариқ карточка олди. Бу жорий мавсумнинг илк карточкаси бўлди.

  • 37'

    Обамеянг қийин вазиятда тўпни қабул қилиб олганига қарамай, ажойиб зарба беришга эришди. Аммо дарвозабон яқин бурчакни ёпишга улгурганди.

  • 34'

    Льяказетт чапроқдан тезликда олдинга борди ва тўпни жарима майдони марказига узатди. Виллианга тўп етиб келишига ҳимоячилар имкон беришмади.

  • 33'

    Льяказеттга узатилган тўп бироз кучлилик қилди. Футболчи тўпга ета олмади.

  • 31'

    Камара қанотдан узатилган тўпга зарба бера олмади.

  • 30'

    Паркер шогирдлари тўп билан яхши ишламоқда. Аммо комбинацион ўйин уларга жарима майдонига яқинлашишга имкон бермаяпти.

  • 27'

    Виллиан амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.

  • 26'

    "Арсенал" яхши позициядан жарима зарбаси тепади.

  • 25'

    "Фулхэм" тўп учун фаол кураш олиб бормоқда. Аммо ҳужумлар охиригача етиб бормаяпти.

  • 22'

    Льяказетт юзини ушлаб, майдонда ётибди.

  • 21'

    Элнени ва Жаканинг кетма-кет зарбалари ноаниқ кетди.

  • 17'

    "Фулхэм" комбинацион ўйинда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 15'

    Қанотдан узатилган тўпга зарба берадиган "Арсенал" футболчиси топилмади.

  • 13'

    Ҳамон меҳмонлар тўп билан.

  • 11'

    Гол уриб олган "Арсенал" тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 9'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Льяказетт ҳисобни очмоқда. "Фулхэм" ҳимоясидаги пала-партишликдан француз ҳужумчиси унумли фойдаланиб кетди.

  • 7'

    Ленодан яна бир сейв. Одуанинг рейди анча хавфли чиқди.

  • 3'

    "Фулхэм" футболчилари яна бир вазият яратди. Бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 2'

    Габриелнинг хатоси "Арсенал"га қимматга тушиши мумкин эди. Лено ўз вақтида тўпга чиқиб келди. Тўпни ортга узатишда хатога йўл қўйилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Очилиш учрашувида "Фулхэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ старти билан барчангизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!