“Арсенал” “Милан” футболчисини 55 миллион еврога харид қилиши мумкин

"Арсенал" "Милан" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради “Calciomercato”.

Манбага кўра, миланликлар 22 ёшли италияликни 55 миллион еврога сотишга тайёр.

Бироқ “россонерилар” бош мураббийи Стефано Пиоли ярим ҳимоячини кетишини истамаяпти. Мутахассис янги мавсумда футболчига катта ишонч билдиришини маълум қилган.

Тонали ўтган мавсум “Милан”нинг барча мусобақалар доирасидаги 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!