"Арcенал" Нико Пас учун курашни давом эттиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Комо» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Пас Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
 

Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» аргентиналик футболчига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда. Шу билан бирга, футболчи учун курашда лондонликлар ҳозирча Мадриднинг «Реал» жамоасидан орқада кетаётгани айтилмоқда. Сабаби — «Реал» Николас Пас бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
 

Жорий мавсумда 22 ёшли Пас барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда олти ўйинда майдонга тушди, бир бор гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.
 

Нуфузли Transfermarkt портали баҳосига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!