“Арсенал” рақиб таклиф қилган юлдузни олмади

  • 10 август, 09:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” мураббийлар штаби таркибни тозалаш мақсадида олти нафар футболчини жамоадан четлатгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Tecno

Клубдан кетиши талаб этилаётган ўйинчилардан бири Николас Жексон ҳисобланади. Ўтган мавсумнинг бошида “аристократлар” сенегаллик ҳужумчининг муваффақиятларидан руҳланиб, у билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ярмигача узайтириб қўйганди.

Энди қимматбаҳо ўйинчи клубга керак бўлмай қолди.

CaughtOffside нашрининг ёзишича, “Челси” бу футболчини Лондоннинг бошқа клуби – “Арсенал”га таклиф қилди. Бироқ бу вариант “канонирлар”ни қониқтирмади. “Арсенал” яқинда “Спортинг” тўпурари Виктор Дьёкерешни олгани учун ҳам Жексон уларга ортиқчалик қилишини билдирди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 24 ёшли ҳужумчига “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” даъвогарлик қилмоқда. Transfermarkt портали Жексоннинг трансфер суммасини 50 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!