"Арсенал" рақибнинг асосий ҳимоячисини сотиб олди
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Эзри Конса клубини ўзгартирди, аммо барибир мамлакатни тарк этмади.
28 ёшли футболчи расман «Астон Вилла»дан «Арсенал» сафига ўтди. Лондон клуби ҳимоячи билан тўлиқ трансфер бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, «Арсенал» Конса учун бирмингемликларга 50 миллион фунт тўлайди, шартномада яна 5 миллион фунт миқдорида бонуслар кўзда тутилган.
Футболчининг шахсий шартномаси батафсил очиқланмаган, келишувнинг аниқ шартлари маълум эмас.
Эзри Конса «Астон Вилла» таркибида жами 286 ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 12 та гол урган ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар