"Арсенал" рақибнинг ёш юлдузини олиб қўймоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль»нинг 18 ёшли яримҳимоячиси Рио Нгумоа Лондоннинг «Арсенал» жамоаси диққат марказида турибди. Бу ҳақда журналист Алан Никсон хабар берган.

Манба маълумотига кўра, «Арсенал» раҳбарияти Нгумоани қишки ёки ёзги трансфер ойнасидан бирида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ бу фақат футболчи жорий мавсумда «Ливерпуль» асосий таркибида мустаҳкам ўрин эгаллай олмаса, амалга ошиши мумкин. Ёш вингерга Германия гранди «Бавария» ҳам қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Рио Нгумоа «Ливерпуль» билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Агар томонлар келишувни чўзса, бу унинг бошқа клубга ўтиши имкониятларини жиддий равишда чеклаши мумкин.

Жорий мавсумда Нгумоа барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда тўрт ўйинда майдонга тушган, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган.

Ҳозирги пайтда Нгумоанинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!