“Арсенал” Роналдунинг юртдошига харидор

“Арсенал” Англия чемпионатида “Вулверхэмптон” шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик ҳужумчи Педру Нетуни ўз сафига чорламоқда.

“Бўрилар” 20 ёшли футболчини 50 миллион эвазига қўйиб юборишга розилик берган.

Ёш футболчи Лондон клубини тарк этиши мумкин бўлган Обамеянг ва Ляказеттнинг ўрнини босиши керак бўлди.

Нету жорий мавсумда 24 та ўйинда қатнашиб, учта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)