Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Унга гол уриш қийин экан! "Арсенал" ва "Реал" бир дарвозабонни талашиб қолди

Ҳозир шуниси зўр

«Астон Вилла» клубининг бирмингемлик дарвозабони Дзион Судзуки трансфер бозорида энг кўп муҳокама қилинаётган футболчилардан бирига айланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Журналист маълумотларига кўра, япон дарвозабонга бир вақтнинг ўзида бир неча топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. 

Хусусан, Лондоннинг «Арсенал»и, шунингдек «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Реал» ва ПСЖ Судзукини ўз сафида кўришни ўйлаб кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дзион Судзуки ўтган ёзда «Парма» клубидан «Астон Вилла»га кўчиб ўтган эди. У клуб билан 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган. Дарвозабоннинг трансфер баҳоси тахминан 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида 24 ёшли япон посбони саккиз ўйинда майдонга тушиб, дарвозасидан тўққизта тўп ўтказиб юборди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ