
“Арсенал” “Вест Бромвич” майдонида очко йўқотди (видео)
Якшанба оқшомида Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Лондоннинг “Арсенал” клуби сафарда “Вест Бромвич”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида Жеймс Маклин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Бироқ 89-дақиқада Жей Родригес пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, мазкур баҳс 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.
Comments