Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Арсенал» янги ҳимоячи изламоқда

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Арсенал» Салиба жароҳати сабаб марказий ҳимоячи изламоқда, аммо «Тоттенхэм» Ромерони рақибга сотишни истамайди.

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида янги футболчи билан шартнома имзолаш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.

Маълумки, жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасида «Арсенал» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Вильям Салиба жиддий жароҳат олган эди. Шунинг ортидан хорижий оммавий ахборот воситаларида «канонирлар» «Тоттенхэм» таркибида ўйнайдиган Кристиан Ромеро хизматларига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ маълумотларга кўра, «шпорлар» ўз етакчи ҳимоячисини асосий рақибларидан бири ҳисобланган «Арсенал»га сотиш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни «Арсенал» янги мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказади. Жамоа Англия Суперкубоги учун баҳсда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ