Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Арсенал» янги ҳужумчи топди

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» «Борнмут»нинг 60 миллион евро баҳоланган ҳужумчиси Эванилсонни сотиб олишга қизиқмоқда.

«Борнмут» клуби ҳужумчиси Эванилсон Англия премьер-лигасининг икки етакчи жамоаси диққат марказида турибди. Бразилиялик футболчини ўз сафида кўришни Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам, «Манчестер Сити» ҳам истамоқда.

Эванилсоннинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Клуб раҳбарияти унинг трансфер қийматини тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

27 ёшли марказий ҳужумчи «Борнмут» таркибига 2024 йил август ойида қўшилган.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Эванилсон ўнта ўйинда майдонга тушди. У бешта гол урди ва тўртта голли пас муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ