"Арсенал" ярим ҳимоячиси жамоадан кетмайдиган кўринади

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда таниқли "The Athletic" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Лондон клуби аллақачон футболчига янги битим таклиф қилган. Италиялик иқтидор эгаси ҳам таклифга розилик билдириши кутилмоқда. Айни пайтда 31 ёшли Жоржиньонинг "канонирлар" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. 

Маълумот ўрнида, футболчи жорий мавсум АПЛнинг ушбу мавсумида 23 ўйин ўтказиб, 2 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!