“Арсенал”га суперфорвардлар керакмас
“Арсенал” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида суперфорвард олиш фикрини ўзгартирди.
“Канонирлар” анчадан бери ҳужум чизиғини кучайтириш борасида бош қотираётган эди. Клуб мутасаддилари келаси мавсум олдидан Виктор Осимхен (“Наполи”), Айвон Тоуни (“Брентфорд”), Виктор Бонифаце (“Байер”) каби қимматбаҳо ўйинчиларни олишни режалаштирган.
Бироқ Кай Хаверцнинг юқори савияда ўйнаётган клуб мутасаддиларини катта харажатга ҳожат йўқ, деган хулосага келишига сабаб бўлди.
Бош мураббий Микель Артета германиялик футболчи асосий ҳужумчи вазифасини тўлиқ уддалашига ишонч билдиряпти.
Ҳужумчилар трансфери учун мўлжалланган 100-130 миллион еврони Артета ўнг қанотга ярим ҳимоячи ва ҳимоячи олишга сарфламоқчи.
Фикрлар